Икки томонлама шерикликнинг бугунги ҳолати, олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ишлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратилди.

Маълумот учун: 2023 йил якунига кўра Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. Германия сармояларининг ўзлаштирилган ҳажми 913,2 миллион еврони ташкил этди. Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги 215 та корхона, жумладан, 112 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолият кўрсатиб келяпти.

Учрашув якуни бўйича томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро интилишларини тасдиқладилар, шунингдек, ўзаро савдони янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.