Анжуман доирасида ўзбек экспортчилари Ҳиндистон, Бангладеш ва Вьетнам импортчилари учун ўз корхоналари ва маҳсулотларининг онлайн-тақдимотини ўтказди.
Тадбирда 100 дан ортиқ экспортчи ва импортчи, жумладан, ўзбекистонлик 20 га яқин экспортчи қатнашди. Чет эллик иштирокчилар Ҳиндистон ва Вьетнам бозорларида қуритилган мевалар ва маиший техника воситаларига бўлган талаб ҳақида маълумот берди ва шартномалар тузиш учун маълумот алмашди.
В2В онлайн-кўргазмаси доирасидаги музокаралар ҳам муваффақиятли бўлди. Унда Ўзбекистон вакиллари экспорт учун тўқимачилик, қандолатчилик, қишлоқ хўжалиги ва кимё саноатига оид 20 га яқин турдаги маҳсулотларни тақдим этди, деб хабар беради «Дунё» АА.