Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро келишувларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда олий даражада бўлиши кутилаётган тадбирларга тайёргарлик кўриш ишлари муҳокама қилинди.
«Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари алоҳида муҳокама қилинди.
Томонлар тўқимачилик, чарм, фармацевтика ва кимё саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида тўхталиб, юзага келаётган масалаларни ҳал этишда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак беришга содиқлигини билдирди.
Музокаралар якунида жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Покистон Ҳукуматлараро комиссиясининг VI-йиғилиши ҳамда ҳар икки мамлакатнинг етакчи ишбилармон доиралари иштирокида Ишбилармонлар кенгаши йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.