Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 16,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 миллион AҚШ долларига кўп.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

Қирғиз Р. – 4,9 миллион;

Озарбайжон – 3,7 миллион;

Афғонистон – 2,4 миллион;

Россия – 1,9 миллион;

Саудия Арабистони – 1,5 миллион;

Қозоғистон – 1,3 миллион;

Тожикистон – 288,3 минг;

АҚШ – 169,3 минг;

Украина – 141,9 минг;

Туркия – 114,7 минг AҚШ доллари.

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 15 та хорижий давлатларга гилам экспорт қилган.