Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида қиймати 19,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,4 миллион AҚШ долларига кўп.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:
Қирғиз Р. – 6,9 миллион;
Озарбайжон – 4,0 миллион;
Афғонистон – 2,4 миллион;
Россия – 2,1 миллион;
Саудия Арабистони – 1,7 миллион;
Қозоғистон – 1,6 миллион;
Тожикистон – 317,5 минг;
АҚШ – 307,7 минг;
Украина – 184,3 минг;
Туркия – 114,7 минг AҚШ доллари.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида 15 та хорижий давлатларга гилам экспорт қилган.