«Ўзавиация» агентлиги иштирокида Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь каби 20дан ортиқ хорижий авиакомпаниялар вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтган.

Мулоқот чоғида пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

«Uzbekistan Airports» АЖ Бошқаруви раиси Равшан Исмоилов Ўзбекистон аэропортлари авиаташувларни тиклаш ва ҳамкорликда фаолият олиб боришдан манфаатдорлигини қайд этган.

Учрашувда сўзга чиққан хорижлик шериклар ўз таклиф-мулоҳазалари орқали Ўзбекистон Республикасига парвозларни қайта тиклашга ҳар жиҳатдан тайёр эканликларини билдирган.