Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди. 

Юборилган ёрдам юки таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар; чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор.

Ёрдам юки My Freighter авиакомпаниясининг  Boeing-747 юк самолётида Ҳирот шаҳрига етказиб берилди.