«Maks-2» раҳбарлари Е.Жумабаев ва Д.Согиндик, юртдошларимиз билан мулоқот чоғида ташкилот қурилиш объектларида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилаётгани билдирилди. Уларга барча шароитлар яратиб берилган.
Бош консулхона ходими Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликлар, «Ишга марҳамат» моно марказлари фаолияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, ватандошларимизни безовта қилаётган муаммолар, яратилган шарт-шароитлар, меҳнат хавфсизлиги каби масалалар билан қизиқди.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари, ўз навбатида, меҳнат меъёрлари яхши ўрнатилгани, иш ва дам олиш вақтлари ўзаро ички тартиб қоида асосида белгилангани, ойлик маошлари ўз вақтида бериб келинаётганини маълум қилди.
Суҳбатда Қозоғистоннинг меҳнат миграциясига оид қонунчилик меъёрлари ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилиниши зарурлиги таъкидланди. Фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан консулхонага мурожаат этишга чақирилди.