«Строй Крафт» қурилиш корхонаси мутасаддиларининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда ушбу ташкилотда 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қилаяпти.
Юртдошларимиз билан мулоқот чоғида, Бош консулхона, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва «Uzbekistan airways» АЖ ваколатхонаси фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Жорий йилда мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбирлар ва Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, мазкур тадбирларда меҳнат мингрантларининг фаол иштироки ҳақида сўз юритилди.
Учрашувда, шунингдек, юртдошларимиз мезбон давлатнинг қонунчилиги талабларига қатъий риоя этишга чақирилди.
«Строй Крафт» қурилиш корхонаси раҳбарлари билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалган ошираётган юртдошларимиз иштирокида тадбирлар ва байрам тантаналарини юқори савияда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди