Эртага фақат республиканинг марказий, шарқий ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даража совуққача пасаяди, кундузи +2…+7 даража илиқни ташкил этади, шимолда кечаси -8…-13 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ бўлади.

15-16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ўзбекистон бўйича иш ҳафтасининг охиригача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари -3 даража  совуқ — +2 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари +8…+13 даража илиққача аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда: 15 январь куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -1 даража совуқ – +1 даража илиқ бўлади.

16 январда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -1…-3 даража совуқ, кундузи +2…+4 даража илиқ бўлади.

17-18 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17 январда кечаси -1…-3 даража совуқ, кундузи +6…+8 даража илиқ, 18 январда кечаси -1 даража совуқ - +1 даража илиқ, кундузи +8…+10 даража илиқ бўлади.