Женевада бўлиб ўтаётган ассамблеянинг очилиш маросимида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Т.Гебрейесус, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби А.Гутерриш ҳамда Швейцария, Франция, Хорватия, Кения, Доминикан Республикаси, Ботсвана, Эквадор ва Бангладеш давлатлари раҳбарлари сўзга чиқди.

Тадбирда соғлиқни сақлаш соҳасига дахлдор дунё миқёсидаги глобал муаммолар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар муҳокама этиляпти. 

Ассамблеянинг 75-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Матбуот хизмати