Учрашувда анестезиология, реанимация, патологик физиология мутахассисларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ректор Виталий Охлопков ўзбек анестезиолог-реаниматологлари учун малака ошириш курсларини ташкил этишга ва ўзбек тиббиёт мутахассисларини аспирантура ва ординатурага шартнома асосида қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, россиялик мутахассисларни Ўзбекистонга маърузалар, симуляцион таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда маҳорат дарслари ўтказиш, тажриба алмашиш ва ўзбекистонлик ҳамкасбларини ўқитиш учун юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

Реанимация ва реабилитация маркази узоқ вақт давомида сунъий нафас олишда бўлган ва оғир мия жароҳати олган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш учун 2014 йилда ташкил этилган. Пандемия даврида ушбу марказ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги коронавирус инфекциясини бошидан кечирган беморларни реабилитация қилиш бўйича маслаҳат маркази сифатида белгиланди ва Россия тиббиёт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда локомотивга айланди.

Институт «Анестезиология-реанимация» ва «Патологик физиология» йўналишлари бўйича ординатура ва аспирантурада юқори малакали кадрлар тайёрлайди.