Экспертлар 230 давлатдаги электр энергияси нархини таҳлил қилди. Маълум бўлдики, энг арзон энерго етказиб берувчилар Шимолий ва Марказий Африка, шунингдек, собиқ СССР давлатлари экан.  

Бу борада Марказий Осиё давлатлари орасида Қирғизистон етакчилик қилиб, дунё бўйича эса 4-ўринда тураркан. Қирғистонликлар бир киловатт/соат учун 0,017 АҚШ доллари тўлайди. Тожикистон 6-ўрин — бир киловат/соат 0,023 доллар. Еттинчи ўринда турган мамлакатимизда аҳоли электр энергияси учун 0,027 доллар тўлайди. Қозоғистонда эса нарх 0,039 доллар бўлиб, дунё рейтингида 16 ўринни эгаллаган.  

Шунингдек, энг қиммат электр энергияси Соломон оролларида (0,591 доллар).