“Wire and Tube Fair 2022” халқаро кўргазмаси жорий йил 20-24 июнь кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон электротехника саноатининг 10 га яқин корхоналари илк маротаба марказлашган кўргазма стенди билан иштирок этади.

 Ушбу кўргазма кабель сим йўналишида нафақат Европадаги, балки дунёдаги энг нуфузли кўргзама ҳисобланиб, 1986 йилдан бери ташкил этиб келинмоқда. Жорий йил кўргазмада 1800 дан ортиқ компаниялар иштироки кутилмоқда.