Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич қарийб 111,6 минг кишига ёки қарийб 7% ошган. Бу аҳоли мобиллигининг изчил ўсиши ва сафарлар географияси кенгайиб бораётганидан далолат беради.
Қўшни давлатлар ва анъанавий сайёҳлик марказлари энг оммабоп йўналишларга айланди. Энг оммабоп ўнталикка қуйидаги давлатлар кирди:
- Қирғизистон — 660 минг 579 киши;
- Қозоғистон — 284 минг 24 киши;
- Тожикистон — 282 минг 40 киши;
- Саудия Арабистони — 136 минг 60 киши;
- Россия — 88 минг 267 киши;
Туркия — 52 минг 199 киши;
- БАА — 28 минг 125 киши;
- Хитой — 15 минг 844 киши;
- Таиланд — 13 минг 839 киши;
- Миср — 12 минг 186 киши.
Экспертларнинг таъкидлашича, қўшни давлатларга сафарларнинг юқори улуши фаол савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқалар билан изоҳланса, узоқ хориж йўналишларига бўлган қизиқишнинг ортиши авиақатновлар ва сайёҳлик таклифларининг кенгайгани билан боғлиқ.
Умуман олганда, ўзбекистонликларнинг хорижий сафарларидаги жадал ўсиш мамлакат очиқлигининг мустаҳкамланиши, аҳоли фаровонлиги даражасининг юксалиши ва халқаро алоқаларнинг кенгайишини акс эттиради. Бу эса истиқболда туризм соҳаси ва ишбилармонлик фаоллигининг янада ривожланишига хизмат қилади.