Маълумот учун:

ALP - Буюк Британиянинг мавсумий ишлар, озиқ-овқат, саноат, логистика каби соҳаларда ишчиларни етказиб берувчи ва манфаатларини қўллаб қувватловчи ташкилоти. Ушбу уюшмага 300 дан зиёд йирик компаниялар аъзо. 

Музокарада, Буюк Британия Меҳнат таъминотчилари уюшмаси (ALP) директори жаноб David Camp:

"Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ўзбекистонлик ёшларни Англия корхоналарига ишга жойлаштиришдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёрмиз", - дея таъкидлади.

Учрашувда Британиянинг мавсумий ишчилар дастури бўйича Ўзбекистон фуқаролари учун квоталарни ошириш, янги мавсумий операторлар билан шартномалар тузиш ҳамда юртдошларимизни хавфсиз ва ташкиллаштирилган ҳолда ишга ёллаш юзасидан келишувга эришилди.