Ўйиннинг 2-дақиқасида Ҳусниддин Нишонов ҳисобни очди, айнан 2-дақиқада Афғонистон ҳисобни тенглаштирди.

Кейин Ихтиёр Ропиев дубль қайд этган бўлса, 11-дақиқада Даврон Чориев Афғонистон дарвозасига тўртинчи голни урди.

33-дақиқада Дилшод Раҳматов ҳисобни янада йириклаштирди ва учрашувга якуний нуқта қўйди.

Қирғизистонда ўтказилаётган саралаш ўйинларининг икки турида ҳам ғалаба қозонган Ўзбекистон футзал терма жамоаси муддатидан аввал Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот учун, 12 апрель куни Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинни Тожикистон футзал терма жамоасига қарши ўтказади.