Шу вақтга қадар ЕИ GSP+ дастурига Арманистон, Боливия, Кабо Верде, Қирғизистон, Монголия, Покистон, Филиппин, Шри Ланка давлатлари тўлиқ аъзо ҳисобланади.

Бу дастур Европа Иттифоқи бозорларига ривожланаётган мамлакатлардан келаётган қишлоқ хўжалиги ва бошқа айрим турдаги маҳсулотлар экспортига берилган имтиёзлардир.

GSP+ дастури Ўзбекистонга нима беради?

Дастурга тўлиқ аъзо бўлган давлат Европа Иттифоқи бозорларига 3000 га яқин маҳсулотни божхона тўловларисиз, 3200 турдаги маҳсулотларни эса пасайтирилган ставкалар бўйича экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.

Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ЕИ бозорларида эркин сотилиши, мамлакатга йирик миқдорда валюта кириб келиши, ўз навбатида, маҳсулотлар тури ва сифати ошиши, минглаб янги иш ўринлари ошишига хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, давлат бюджети сезиларли равишда ўсади.