Ярим финалга Ўзбекистон терма жамоасидан 13 нафар боксчи етиб келди. Терма жамоамиз 23 нафар боксчи билан мусобақага йўл олганди. Энг кўп иштирокчи – Қозоғистондан. Қўшниларимизнинг 21 нафар боксчиси медални нақд қилган. Улар мусобақага тўлиқ таркибда – 25 нафар боксчи билан боришганди. Ҳиндистон терма жамоаси эса 12 та ярим финалга эга. 

Умумий ҳисобда: (25 та вазндан)

Қозоғистон - 21

Ўзбекистон - 13

Ҳиндистон - 12

Мўғулистон - 10

Япония, Иордания - 7 

Жанубий Корея - 6

Таиланд - 5

Хитой Тайпейи, Қирғизистон - 4 

Филиппин - 3

Эрон, Тожикистон, Вьетнам - 2

Покистон - 2

Эркаклар ўртасида (13 та вазнда) ҳам мос равишда энг кўп ярим финалчи Қозоғистондан – 12 та. Ўзбекистондан эса 10 нафар боксчи ярим финалга йўл олди. Ҳиндистон, Иордания ва Мўғулистон 5 тадан ярим финалчига эга. 

Аёллар (12 та вазнда) ўртасида ҳам Қозоғистон етакчи – ярим финалда 9 нафар иштирокчи. Ҳиндистонда 7 нафар, Жанубий Кореяда эса 6 та ярим финалчи бор. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси финал йўлланмаси учун курашади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақага 10 нафар боксчи билан йўл олганди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун мусобақада дам олиш куни. Ярим финал баҳсларига эртадан старт берилади.