Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, бунда Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга кўмак кўрсатиш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев Афғонистон томонига инсонпарварлик ёрдамини топширди.
Тадбирда иштирок этган Афғонистон ахборот ва маданият вазири Хайрулла Хайрхва ва фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Муҳаммад Насим Ҳаққани Ўзбекистон Президентига Афғонистон халқига кўрсатган ёрдамо самимий миннатдорлик билдирди.