Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Ўрунов LinkedIn`да маълум қилди.
Ўзбекистон ушбу мамлакатлар билан бозорга кириш бўйича икки томонлама протоколларни имзолади.
«Бу Ўзбекистоннинг кўп томонлама савдо тизимига интеграциялашуви учун ўсиб бораётган қўллаб-қувватлаш ва шерикликнинг яққол белгисидир», — деб ёзди Ўрунов.
Бундан ташқари, ЖСТнинг яна икки аъзоси билан принципиал келишувларга эришилгани қайд этилди, аммо тафсилотлар келтирилмаган.
«Ушбу келишувлар нафақат [ЖСТга] қўшилиш бўйича музокараларимизни илгари суради, балки иқтисодий ҳамкорлик, савдони диверсификация қилиш ва дунёнинг турли минтақаларидаги шериклар билан мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларининг янги каналларини яратади. Ҳар бир имзо Ўзбекистонни ЖСТга тўлақонли аъзо бўлишга яқинлаштиради — бу эса иқтисодиётимиз, минтақамиз ва дунёдаги савдо ҳамкорларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади», — деди президентнинг вакили.
Қайд этилишича, ҳозирда ЖСТ аъзолиги йўлида келишувга эришилган давлатлар сони 29 тага етди, 2 та аъзо — улар билан асослар мавжуд, икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш учун эса фақат 3 та давлат қолди. «Учгача тескари саноқ», — дея таъкидлади Ўрунов.