Камондан отиш бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогида олтин медални қўлга киритди.

Мусобақанинг саралаш босқичида қизларимиз БАА, Ҳиндистон, Япония каби кучли жамоаларни мағлуб этишди.

Финалда эса малайзиялик мерганлар 5:3 ҳисобида доғда қолдирилди.

Турнирда Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Жасмина Нурманова ва Омина Эргашева юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.