Унда ёзишича, 2022/23 йилги мавсумда Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига саримсоқ экспортидан катта фойда кўриши мумкин. «Гап шундаки, Европа Иттифоқида саримсоқ нархи экспортдаги кечикишлар ва Хитойдан саримсоқ етказиб бериш учун логистика харажатларининг кўпайиши туфайли тобора ошиб бормоқда,- деб ёзади «Fresh Plaza». - Шу боис импортчилар ЕИ бозорида Хитой саримсоқини қисман Ўзбекистон саримсоқига алмаштириш имкониятидан манфаатдордир».

Мақолада қайд этилганидек, Ўзбекистон йилига 3 минг тоннага яқин саримсоқни асосан Россия ва Қозоғистонга экспорт қилади. «2018 йилда рекорд даражадаги экспорт ҳажми қайд этилди, ўшанда 5 минг тоннадан ортиқ янги маҳсулот экспорт қилинган, деб ёзади макба. 2022 йилда, саримсоқ йиғим-терим мавсумининг бошиданоқ унинг экспортига қизиқиш анча юқори даражада эканлигини кўрсатмоқда».

Мақола сўнггида Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига янги саримсоқ  экспорти бўйича маълум тажрибага эга эканлиги ва ушбу маҳсулот АҚШга етказиб берилаётгани ҳам таъкидланган. «Ўзбек саримсоқининг ЕИ ва АҚШга экспорти асосан 2019 йилда амалга оширилди. Ўзбекистондан саримсоқ сотиб олган ЕИ давлатлари орасида Латвия, Польша ва Чехия бор. Шунингдек, БААга ҳам ҳар йили маълум миқдорда Ўзбекистонда етиштирилган саримсоқ етказиб берилмоқда»,- деб ёзади «Fresh Plaza».