Меҳмонлар дастлаб Ботаника боғининг яратилиши, боғдаги ўсимликлар билан танишиб чиқдилар.

Ўзаро фикр-мулоҳазалари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Суҳбат давомида республикамиз шароитига мос келувчи янги турдаги манзарали ва ноёб дарахт-бута турларининг интродукция қилиш, янги автоматик бошқариладиган ниҳолхоналар ташкил этиш ва ҳамкорликда янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

"Мазкур лойиҳа 2023–2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган", дейилади ЎзР ФА матбуот хизмати хабарида.