Тадбир давомида мазкур спорт турини ривожлантириш борасида Наманган муҳандислик-технология институти қошида алоҳида мактаб яратилганлиги, ушбу мактаб тарбияланувчилари мунтазам равишда нуфузли мусобақа ва турнирларда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётганлиги таъқидланди.

Ботиржон Нуриддинов, шунингдек, ўз сўзида институт жамоасидан умиди катта эканлигини билдирди.

Шундан сўнг, куни кеча Тошкент шаҳри бўлиб ўтган спортнинг “Муай-тай” тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 10 нафар спортчи ёшлар, Ўзбекистон Республикаси Спорт устаси унвонини қўлга киритган 4 нафар йигит-қизга вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Институтда мазкур спорт тури бўйича талабаларга сабоқ бераётган мураббий, Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти Улуғбек Қўчқоров сўз олиб, навбатдаги мусобақаларга катта тайёргарлик ишлари давом этаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.  

Шунингдек, ҳаваскор ва профессионал “Муай-тай” ассосацияси Наманган вилояти бўлими раҳбари Маҳмуджон Камалов, Наманган муҳандислик-технология институти проректорлари Умаржон Мелибоев ҳамда Ойбек Эргашев ҳам спортчи талабаларни навбатдаги ютуқлари билан самимий табриклади.

Наманган муҳандислик-технология институти

Ахборот хизмати