Делегация аъзолари ташрифнинг илк куни Нурсултон шаҳри Опера ва балет театрида бўлди.
Мазкур ташрифдан мақсад ўзаро ижодий тажриба алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини белгилаш, ўзаро маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаб, санъат ва маданиятни ривожлантириш йўлида амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларни оммалаштириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.