Тадбирда Ўзбекистоннинг “MMM Amin Bio” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган коллаген ва желатин маҳсулотларининг намуналари ва тегишли сертификатлар нусхалари суҳбатдошга тақдим этилди.
Абдулмуъин Зурги ушбу маҳсулотнинг сифатини юқори баҳолаган ҳолда, Саудия Арабистонидаги фармацевтика заводларига уларни етказиш бўйича ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.
Учрашув доирасида “MMM Amin Bio” компанияси вакиллари билан онлайн-музокаралар ўтказилди. Уларнинг натижасига кўра ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор келишувларга эришилди.