Милан маданият музейидаги Ўзбекистон тўқимачилик коллекцияси учта буюмдан иборат. Булар иккита сўзана ва устки кийим нусхаси. Уларнинг барчаси 2020 йилда Бертинетти/Монтевекки оиласининг хайрия ёрдами туфайли музейга топширилди.
Мила Бертинетти бизга тўқимачилик маҳсулотлари яқинда, 2009 йилда Самарқанд ва Тошкентга сафари чоғида, устки кийимлар эса 1970 йилларда Қобулдан (Афғонистон) харид қилинганини айтди.
Музейдаги муҳит ва ушбу кичик тўқимачилик тўплами замонавий мода ва дизайн иҳлосмандлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.