Ана шундай истеъдодли санъат вакилларидан бири Ўзбеккиносанъатида ўз ўрни ва томошабинларига эга Раҳим Пирмуҳаммедовнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётганини айнан шу соҳа вакиллари ҳам билмаса керак.

Ўзбекистон халқ артисти Раҳим Пирмуҳаммедов 1896 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Болалигидан санъатга меҳр қўйган актёр дастлабки фаолиятини Самарқанд ва Наманган театрларидан бошлаган. 1927 йилдан “Ўзбекфильм” киностудияси актёри бўлиб танила бошлаган.

Ўзига талабчан актёр ўз устида ишлашни пухта билим олишни кўзлаб, 1930 йил Москва драма студиясини якунлайди, устозлардан сабоқ олади. Сўнгра Ҳамза театрида фаолиятини давом эттиради.

1920-йиллардан бошлаб Раҳим Пирмуҳаммедов ижоди асосан, ўзбек киноси билан боғлиқ бўлиб, кўплаб роллар ижро етган, жумладан, “Равот қашқирлари”да (1927) Aкромхон, “Қасам”да (1937) Раҳим милициячи, “Насриддин саргузаштлари”да амир айғоқчиси, “Уйқусиз йўл”да Табиб (1947), “Насриддин саргузаштлари”да Соқолсиз (1947), “Ўғлонлар олға юришади”да Икром (1959), “Aтиргуллар гуллаганда”да ошпаз Иброҳим (1960), “Ҳамза”да Ғиёсхўжа (1961), “Сен етим эмассан”да порахўр ғазначи (1963), “Икки қалб достони”да Эгри амир (1968) ва бошқа роллари билан ўз мухлислари қалбидан жой олган.
Г.Хўжамова,
ЎзМА Илмий ходими