Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташхўжаев, ассоциация раҳбарияти, аппарат ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари вакиллари, масъул ходимлар ҳамда мураббийлар иштирок етди.
Йиғилишни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташхўжаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Aссамблеянинг кун тартибига қўйилган асосий масала — Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига раис ўринбосари сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Иштирокчилар ушбу лавозимга тавсия етилган Мўминжонов Шарифжон Фузаилович номзодини бир овоздан маъқуллашди. Шу тариқа Шарифжон Мўминжонов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.
Йиғилишда сўз олганлар Паралимпия ассоциацияси фаолиятига ижобий баҳо бериб, бундан кейин ҳам белгиланган вазифаларни шундай фаоллик билан бажаришда давом етиш кераклигини таъкидлади.
Хабарингиз бор, охирги йилларда мамлакатимизда паралимпия спортини яна-да ривожлантириш ва уни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.
Маълумот учун Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган Шарифжон Мўминжонов 1961-йил Тошкент шаҳрида туғилган.
Олий маълумотли, Тошкент автомобил йўллари институти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотида турли лавозимларда ишлаган, 2018-йилдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган еди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати