Тошкент халқаро аэропортида ҳарбийларни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Сафар олди Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов жамоанинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида суҳбатлашди ва зафарлар тилади.

Таъкидлаш жоиз, ҳарбийларимиз Чирчиқ полигонидаги халқаро армия ўйинларига пухта тайёргарлик кўришди. Улар орасида халқаро ҳарбий армия ўйинларида бир неча бор ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган тажрибали қаҳрамонлар ҳам бор.

Айни пайтда Ўзбекистон вакиллари Москва шаҳрига етиб борди, ҳарбий хизматчилар белгиланган ҳудудларга тақсимланди.