ХВЖ маълумотларига кўра, барқарор асосий кўрсаткичлар, етарли захиралар ва юқори олтин нархлари ҳукуматга пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш ва стабилликликни сақлаб қолиш учун қатъий чоралар кўриш имконини берди.

Бунинг натижасида 2020 йил охирида бошланган иқтисодий тикланиш 2021 йилда жадаллашиб, ўсиш 7,4 фоизгача тезлашди. Глобал озиқ-овқат ва хом ашё нархларининг босими инфляцияни оширди, аммо нисбатан қаттиқ пул-кредит сиёсати инфляцияни 2021 йил охирига келиб 10 фоизга туширди.

Қайд этилишича, ҳукумат Украинадаги можаро оқибатларининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг заиф қатламини моддий қўллаб-қувватлаш, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва бошқаларга қаратилган тўғри чоралар кўрди.

Хўжалик юритувчи субъектлар халқаро транзакцияларни санкцияга учрамаган каналлар орқали амалга ошириб, вазиятга тез мослаша олган кўринади.