“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 29 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.
Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.