Унда давлатимиз раҳбари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мақсад ва вазифалари очиб берилар экан, минтақавий ҳамкорликнинг муваффақиятли омиллари ҳамда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислигидаги устувор йўналишлар ҳақидаги атрофлича маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган.
Эслатиб ўтамиз: 2011 йилда ташкил этилган “OIC Today” журнали Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Халқаро бизнес маркази гуруҳига киради. Нашрнинг тиражи ҳар чоракда 30000 нусхани ташкил қилади. Бундан ташқари, нашрнинг кундалик аудиторияси 2 миллиондан ортиқ муштарийдан иборат электрон шакли ҳам мавжуд. Журнал Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, шунингдек, Жанубий Корея, Япония, Мьянма ва Буюк Британия сингари мамлакатларда тарқатилади.