“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ҳамда мамлакатимизнинг юксак даражадаги бошқа давлат мукофоти соҳибларининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарғибот тадбирлари ташкил этилади. Жумладан:

Ўзбекистон Қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолиятини ёритишга қаратилган “davlatmukofoti.uz” махсус веб-сайти яратилади;

ўқувчи ва талабалар ўртасида уларнинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва жасоратини кенг тарғиб қилишга бағишланган диктант ва иншолар танлови ўтказилади;

давлат музейлари ва кўргазма залларида фото кўргазмалар, тасвирий ва тарғибот тадбирлари ташкил этилади, уларнинг меҳнатини мадҳ этувчи бадиий, публицистик асарлар, шеър ва достонлар, тасвирий асарлар ҳамда қўшиқлар яратилади;

уларга бағишланган фильмлар ва туркум телекўрсатувлар тайёрланади.