Ҳиндистон ҳукумати Савдо ҳамда Тўқимачилик вазирликлари кўмагида Гилaм экспортини қўллаб-қувватлаш кенгаши томонидан 2001 йилдан буён йилига икки марта мамлакатнинг турли шаҳарларда ўтказиб келинадиган ушбу ярмарка гиламчилик, хусусан, қўлда тўқилган гиламлар соҳасида Осиёдаги энг йирик иқтисодий тадбирлардан бири ҳисобланади.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, ярмаркада 300 дан ортиқ маҳаллий ҳамда хорижий компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. 10 минг нафардан ортиқ киши, жумладан, дунёнинг салкам 50 мамлакати вакиллари ушбу ярмарка иши билан танишди.

Тадбир доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Ҳиндистоннинг гилам ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик компаниялари билан “B2B” шаклида учрашувлар ўтказишгани баробарида иштирокчи ва   харидорларга мамлакатимизнинг гиламчилик соҳасидаги салоҳиятини ҳамда ўзбек гилам тўқувчиларининг маҳоратини намойиш этишди.