«Дунё» АА олган сурат

«Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Жаноби Олийлари билан учрашувдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биродар ва қўшни Афғонистон билан ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга интиляпмиз.

Учрашувимиз давомида савдо, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, «Ўзбекистон - Афғонистон – Покистон» темир йўли бўйича ҳадли битимни муҳокама қилдик. Бу минтақавий интеграция йўлидаги муҳим қадамдир.

Ўзбекистон ҳукумати инфратузилма, логистика, энергетика ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр. Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк вазифасини бажариши лозим, деб ҳисоблаймиз».

Бу ҳақда «Дунё» АА хабар беради.