4 июлга қадар давом этадиган ташриф дастуридан Вашингтон шаҳрида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши жой олган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ раҳбари 2020 йил 15-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раундини ўтказиш учун ушбу мамлакатга борган эди. Уларнинг якунлари бўйича йиллик сиёсий маслаҳатлашувлар форматига Стратегик шериклик мулоқоти мақомини бериш қарори қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг нуфузли делегацияси Миллий хавфсизлик кенгаши, Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги, Савдо вазирлиги ва Савдо вакили офиси, Халқаро ривожланиш бўйича агентлик (USAID), Эксимбанк раҳбарияти, Конгресс аъзолари ҳамда АҚШ компаниялари ва эксперт доираларининг вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.