Бу ҳақда у ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, дунёнинг турли минтақалари вакиллари хавфсизлик сиёсатидаги асосий масалаларни муҳокама қилиш учун Германияда йиғилди.
"Бугунги кунда Марказий Осиё бир минтақада давлатлари умумий фаровонлик йўлида турли масалаларни тинч йўл билан ҳал эта олиши, юзага келаётган таҳдидларга қарши бирлашиб, янада кучли бўлиши мумкинлигини ёрқин намоён қилмоқда", — дейилади хабарда.
Форум давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал миқёсдаги кўплаб долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, Грузия, Кувайт, Саудия Арабистони, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатлардан келган дипломатлар билан учрашувлар ўтказилди.
Вазирнинг қайд этишича, анжуманда эришилган ютуқлар кўриб чиқилиб, янги истиқболли мақсадлар белгилаб олинмоқда.