Тадбирда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Корея Республикаси, Бангладеш, Беларус, Баҳрайн, Бутан, Вьетнам, Индонезия, Таиланд, Тожикистон, Афғонистон, Шри-Ланкадан тўқимачилик ва ипакчилик соҳаси мутахассислари, ҳунармандлар ўз тақдимотларини намойиш этди.
Онлайн вебинарнинг очилиш маросими ушбу мамлакатларнинг Ҳиндистондаги элчилари иштирокида Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши биносида ташкил этилди.
Маросимда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг вебинар иштирокчиларига видеомурожаати намойиш этилди. Нарендра Моди ўз нутқида тўқимачилик соҳаси нафақат улкан иқтисодий, балки халқлар ўртасида маданий мулоқотни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Дастурга кўра, вебинар иши секцияларга ажратилган ҳолда давом эттирилди. Секциялар таркибида юқорида қайд этилган 13 давлат вакиллари тегишли мавзулар бўйича ўз тақдимотларини ўтказди.
Вебинар давомида Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари ва вилоят ҳунармандлари Ўзбекистон тўқимачилик саноати, бу борадаги мавжуд инвестицион салоҳият хусусида тақдимотни намойиш этди. Унда юртимизда ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Бундан ташқари, Бухоро вилоятининг ипак гилам тўқиш анъаналари бўйича берилган маълумотлар тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Ўзбекистон тўқимачилик ва ипакчилик соҳаси салоҳияти Ҳиндистонда тақдим этилди
Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши ва Уттар-Прадеш дизайн институти томонидан ташкил этилган «Тўқимачилик алоқалари: Тўқув анъаналари» мавзусида ташкил этилган халқаро вебинарда мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
Урганч давлат университетида «Ота-оналар форуми» ташкил этилди
- Терма жамоамиз ўйинларини томоша қилиш учун мактабларда фан-зоналар ташкил этилади
- Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери Кристиан Штокер билан учрашди
- Ўзбекистонда олийгоҳлар сони бир йил ичида 7 тага камайган
- «Стратегик мақсадимиз – 2030 йилга қадар юртимиз рейтингини инвестициявий даражага олиб чиқиш» – Саида Мирзиёева
- Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги: май ойида иссиқ об-ҳаво туфайли 100 дан ортиқ ўлим қайд этилди
Сунъий интеллект нима учун ҳеч қачон инсон ўрнини боса олмаслиги маълум бўлди
- Олимлар олтиннинг нима учун рангсизланмаслигини аниқлашди
- 2026 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин — NOAA
- Касал тишларнинг юрак ва мияга жиддий таъсири аниқланди
- Қурбон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
- Ўзбекистонда 26 майдан мактаб ўқувчиларини бир мактабдан бошқасига кўчириш вақтинча тўхтатилади