Россия телеканалларига узатиладиган мазкур теледастур “Моя планета” телеканали билан ҳамкорликда тайёрланмоқда. Телеканалнинг 7 кишидан иборат ижодкорлар гуруҳи томонидан Тошкент, Бухоро, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларига (Нурота, Қизилқум чўллари, Aйдаркўл) ташриф режалаштирилган.

Маълумот учун: 2019 йил март ойида “Моя планета” телеканалининг ижодий жамоаси “Магия вкуса” дастурининг “Магия вкуса. Самарқанд ва Бухоро”, Ўзбекистон. Хива” ҳамда "Ўзбекистонда Наврўз” номли сонларини Ўзбекистонда суратга олган.

Телеканал томонидан тақдим етилган “Удиви меня” кўрсатувининг навбатдаги сони 44 дақиқага мўлжалланган бўлиб, премьера жорий йилнинг ноябр ойида бир ҳафта давомида ҳар куни (йил давомида қайта, такрор эфирга узатилишини инобатга олган ҳолда) белгиланган.

“Моя планета” Россия ҳудудида 30 миллион ва МДҲ ҳамда Болтиқ бўйи давлатлари орасида эса 5 миллионга яқин доимий томошабинига эга.

“Удиви меня” оммабоп кўрсатуви Ўзбекистон туризми салоҳиятини намойиш этиш, тарихий, маданий мероси ва анъаналарини кенг тарғиб қилиш орқали хорижий телетомошабинлар орасида мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиш истагини янада ошишига сабаб бўлади.

 

Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати