Ташриф чоғида, Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ижодий жамоаси билан ҳамкорликда Осиё халқлари ўртасидаги мавжуд маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, янги маданий лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажрибалар алмашиш, халқаро давлатлар ҳамкорлигида Андижон вилоятида “Маданият ва Санъат” фестивалини ўтказиш каби масалалар ва келгуси режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, меҳмонлар учун Андижон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ҳамда зиёратгоҳларига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳатдан сўнг эса меҳмонлар Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмасининг ижодий жараёнлари билан танишиб, бўлинма қошида фаолият олиб бораётган ансамбл ижодкорлари билан учрашди.
Учрашув якунида меҳмонлар шарафига ташкил этилган маданий тадбир барчага кўтаринки кайфият бахш этди, дея хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.