Ўзбекистонда ЕИнинг «GSP+» Преференциялар бош тизими имтиёзларини қўллаш ва ушбу механизм доирасида Европа Иттифоқи билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон унинг Европа мамлакатлари билан ташқи савдосини диверсификация қилиш ва барқарор ўсишига мустаҳкам замин яратаётган «GSP+» тизими доирасида ЕИ давлатлари билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият бераётгани таъкидланди.

Музокаралар якунида томонлар Европа Иттифоқининг «GSP+» Преференциялар бош тизими имтиёзларидан самарали фойдаланишда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.