Учрашувда кино санъати соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бу борада кадрлар салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, ёш киноижодкорларни рағбатлантириш, икки мамлакат ҳудудида биргаликда фильмларни суратга олиш сингари ҳамкорлик йўналишлари атрофлича  муҳокама қилинди.

Сандип Марва жорий йил сентябрь ойида “Ипак йўли марвариди” Тошкент халқаро фильм фестивалининг ўтказилиши ҳинд киноижодкорлари учун ҳам қувончли воқеа эканлигини эътироф этди. У мазкур халқаро тадбирда Ҳиндистон фильм ижодкорлари, хусусан, продюсерлар, режиссёрлар, актёр ва педагогларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокамасига алоҳида эътибор қаратди.  

Дунё АА таъкидлашича, учрашув чоғида Осиё фильм ва телевидение академиясида ўзбекистонлик ёш фильм ижодкорларининг малакасини ошириш, академияда таҳсил олаётган ёшларни фестивалга таклиф қилиш имконияти билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.