Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Айман Сафади билан иккита муҳим ҳужжат имзоланди.

— Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув;
— Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури имзоланди.

“Учрашувимизда икки томонлама муносабатларимизга янги динамикани олиб киришга алоҳида эътибор қаратдик. Шубҳасиз, олдимизда биргаликда амалга ошириш учун улкан салоҳият мавжуд. Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, туризм оқимини ошириш, биродар шаҳарлар ва халқлар ўртасидаги ришталарни ривожлантириш ва турли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш мавзулари бугунги кун тартибимиздан ўрин олди“ — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.