Делегация аъзолари Польша Миллий филармонияси бадиий раҳбари Кшиштов Овчиник билан учрашди. Унда Польша вакилларига Ўзбекистон давлат филармонияси фаолияти, мамлакатимизда миллий мусиқа санъатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, анъанавий ва академик мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш, ижрочиларнинг касб маҳоратини ошириш ва иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берилди.
Бу борада хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда мусиқа ва театр санъатини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларини бажаришда тажриба алмашиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Польша Миллий филармонияси раҳбарияти ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ва ўзаро тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон вакилларининг Лодзь шаҳридаги Артур Рубинштейн номидаги филармония бош директори Томаш Бенбен билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида мазкур филармония тарихи, ташкилий тузилмаси, фаолияти ва ижодий дастурлари ҳақида маълумот олинди.
Тадбир якунлари бўйича ижодий жамоалар ва оркестрларнинг гастрол сафарларини ташкил этиш, икки мамлакат миллий санъатини оммалаштиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.