Делегацияси таркибида Польша Республикасининг Италияидаги элчиси Анна Мария Андерс хоним, Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари, Польша Республикаси Миллий хотира институти ва Гданск шаҳридаги Шон-шараф музейи вакиллари иштирок этди.

Ташриф доирасида томонлар ўртасида архив иши соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатлар, жумладан, шу кунга қадар ҳамкорликда амалга оширилиб келинаётган лойиҳалар ва қўшма тадбирлар ҳамда бўлғусида амалга оширилиши лозим деб топилган лойиҳалар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.  “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Польша Республикаси Миллий хотира институти ўртасида архив иши ва иш юритиш соҳасида Англашув меморандуми имзоланди.

Ташриф якунида польшалик меҳмонларга Ўзбекистон Миллий архиви фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида қисқа экскурсия ҳамда кўргазма ташкил этилди.