Дипломатик миссия маълумотига кўра, ўзбекистонлик дипломатлар Ўтрор вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Серик Айдарбеков раҳбарлигида ўтказилган баҳорги қишлоқ хўжалиги ишларига тайёргарликка бағишланган йиғилишда иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, миграция полицияси, чегара хизмати раҳбарлари, туман ҳокимлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.

Бош консулхона ходимлари Ўзбекистон фуқароларини вақтинча ишга жалб этиш тартиби ҳақида сўзлаб берди. Ушбу жараён  республикада Бандлик  ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан амалга оширилиши таъкидланди.

Сафар натижасида ўзаро амалий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди.