«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Н.Хасилов, Жамиятнинг таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда «Трансмашхолдинг» АЖ бош директор ўринбосари А.Й.Чебаков бошчилигидаги Россия делегацияси томонидан холдинг корхоналари билан қўшма ҳамкорликни янада истиқболли ва самарали ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Маълумки, Россия компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналари томонидан Ўзбекистон учун 3ЭС5К церийали магистраль юк электровозларини ва «Москва» церийали метрополитен поездларни ишлаб чиқариб, етказиб бермоқда.
Ушбу компаниянинг катта тажрибаси ва кенг кўламли мураккаб технологик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда (ҳар томонлама техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан тортиб транспортни бошқариш рақамли тизимларини жорий этишгача) ушбу ҳамкорлик мамлакатимизда темир йўл соҳасини ривожлантириш, модернизация қилишда ва уни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил ҳисобланади.
Учрашувда муҳокама қилинган қатор масалалар қаторида «Тошкент метрополитени» УК учун поездларнинг асосий партиясини етказиб беришга алоҳида аҳамият берилди. Х.Н.Хасилов ушбу масалани тезлаштириш муҳимлигини қайта таъкидлаб, бугунги кунда йўловчилар ташиш ҳажми ортишини ва поездлар орасидаги интервали катта бўлаётганлиги жуда долзарб масалалардан эканлигига тўхталиб ўтди.
Учрашувда россиялик мутахассислар томонидан, йўловчилар ташишни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди, жумладан, темир йўл транспортини шаҳар жамоат транспорт тизимига жорий (интеграция) этиш ва бошқа имкониятлар яратиш масаласини таклиф қилди. Шунингдек, бу борада янги электропоездлар партиясини етказиб бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.