Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 28-29 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ўзбекистон Абдулла Арипов ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Қоҳир Расулзодадир.
Томонлар икки давлат ўртасида март ойининг ўрталарида коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли ёпилган чегараларни очиш ва парвозларни тиклаш бўйича келишиб оладилар.
Учрашувда томонлар ўзаро савдо-сотиқни ривожлантириш, истиқболли инвестиция лойиҳалари, транспорт ва коммуникация соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, ҳудудлар ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилади.
Ушбу йиғилишда Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажми, Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб бериш ҳажми ва уларнинг келгуси йилги нархлари тўғрисида ҳам келишиб олинади, дея таъкидлаб ўтган манба.
Ўтган йили Ўзбекистон 1 миллиард 425,1 миллион кВт/соат тожик электр энергиясини ҳар бир киловатт учун 2 АҚШ центи нархида олди. Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси экспортининг умумий ҳажми 28,5 миллион долларни ташкил этди.
2019 йилда Тожикистон Ўзбекистондан 140 миллион кубометр табиий газни 17,7 миллион долларга сотиб олди.